«ҳисоб палатаси» тегли мақолалар


Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди
29 январ 2024, 10:52

Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди

Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Меҳриддин Абдуллаев эса раиснинг биринчи ўринбосари бўлди.

Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 14,2 млрд сўмни асоссиз сарфлагани аниқланди
21 июл 2023, 09:33

Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 14,2 млрд сўмни асоссиз сарфлагани аниқланди

Ҳисоб палатаси Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 14,2 млрд сўмлик асоссиз равишда маблағлар сарфланиши ҳолатларини аниқлади.

Ҳисоб палатасига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди
18 июл 2023, 14:31

Ҳисоб палатасига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди

Ҳисоб палатасига оз миқдорда талон-торож қилинганлиги ва давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилгани, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат молиявий назорати органларига эса оз миқдорда талон-торож қилингани учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатлари берилди.

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатасига қайтди
13 март 2023, 21:04

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ҳисоб палатасига қайтди

«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг собиқ раҳбари Меҳриддин Абдуллаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У 2017−2020 йилларда мазкур ташкилотда биринчи ўринбосар лавозимида ишлаган.

«Қонундан ташқари ҳеч нарсага бурнингизни тиқишга ҳаққингиз йўқ». Акмал Саидов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарига танбеҳ берди
26 октябр 2022, 11:24 1

«Қонундан ташқари ҳеч нарсага бурнингизни тиқишга ҳаққингиз йўқ». Акмал Саидов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарига танбеҳ берди

Қонунчилик палатаси мажлисида Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари Ўткир Жуманов нобюджет жамғармалар фаолияти ҳам «топшириқ бўлса, текширилишини» таъкидлади. Акмал Саидов эса Ҳисоб палатасининг «қонундан ташқари ҳеч нарсага бурнини тиқишга ҳаққи йўқ»лигини айтиб, унга танбеҳ берди.

Наманган, Андижон ва Сурхондарёда муаммоли кредитлар улуши юқори — Ҳисоб палатаси
24 июн 2022, 10:17

Наманган, Андижон ва Сурхондарёда муаммоли кредитлар улуши юқори — Ҳисоб палатаси

Ҳисоб палатаси Наманган, Андижон ва Сурхондарёда муаммоли кредитлар улуши юқорилигича қолаётганини маълум қилди. Жумладан, ушбу ҳудудлардаги жами 149,4 млрд сўм муаммоли кредит ундирилмаган. 69% муаммоли кредит «умидсиз» деб таснифланиб, балансдан чиқарилган ва банк захира маблағидан қопланган.

Бюджет очиқлигини таъминламаган 2 та ташкилот раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди
26 апрель 2022, 13:03

Бюджет очиқлигини таъминламаган 2 та ташкилот раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилди

Ҳисоб палатаси 133 та вазирлик ва идоралар томонидан бюджет жараёнининг очиқлигини таъминловчи маълумотларни веб-сайтларга жойлаштирилганини ўрганди. Якунда 2021 йилнинг III чорагида 91 та, IV чоракда 54 та ташкилот очиқ маълумотларни умуман жойлаштирмагани аниқланди. Илк бор 2 та ташкилот раҳбари суд қарори билан маъмурия жавобгарликка тортилди.

Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22 млрд сўмдан ортиқ маблағ самарасиз сарфлангани аниқланди
15 март 2022, 20:34

Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22 млрд сўмдан ортиқ маблағ самарасиз сарфлангани аниқланди

Ҳисоб палатаси Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22,4 млрд сўм маблағ самарасиз сарфланганини маълум қилди. Бундан ташқари, 9 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси 16,7 млрд сўмлик маошга сохта «ведомост» ларни расмийлаштириб, ўзлаштиргани аниқланди.

2022 йилда бюджет харажатлари ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда
11 ноябр 2021, 18:27

2022 йилда бюджет харажатлари ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда

2022 йилги консолидациялашган бюджет харажатлари 277,2 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 33% миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳисоб палатаси келгуси йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун 2,1 трлн сўм субсидиялар ажратишни тавсия қилди. 2022 йил учун 1 АҚШ долларининг йиллик ўртача алмашув курси 11 321 сўмга прогноз қилинди.

Қарши ва Жиззахдаги 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани аниқланди
25 июн 2021, 12:09

Қарши ва Жиззахдаги 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани аниқланди

Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 2 та олийгоҳда 22,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилганлиги аниқланди. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бухгалтерия ходимлари томонидан 21 млрд сўм нақд пул, Жиззах политехника институтида эса 1,5 млрд сўм пластик карточкага ўтказилиб ўзлаштирилган.

Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилади
7 май 2021, 15:04

Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколати берилади

Жума куни қуйи палата депутатлари Ҳисоб палатасига давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилиш ваколатини беришга оид қонун лойиҳасини қабул қилишди. Унда шунингдек, текширувлар ўтказиш жараёнида ташкилотлар томонидан палатага керакли ҳужжатлар ва мутахассисларни ажратиш мажбурияти ҳам белгиланмоқда.

Пуллар халққа бориши керак, амалдорларнинг чўнтагига эмас — Танзила Норбоева
29 апрель 2021, 09:35

Пуллар халққа бориши керак, амалдорларнинг чўнтагига эмас — Танзила Норбоева

«Бюджет пули, бу — халқнинг пули. Бу халққа бориши керак, қандайдир амалдорларнинг чўнтагига боришига мутлақо йўл қўймаслик керак. Агар шундай бўлаётган бўлса, уларга аёвсиз қонуний чора кўришни таъминлашимиз керак», — деди Сенат раиси Танзила Норбоева

Ҳисоб палатаси 2020 йилда 671 млрд сўмлик талон-торожлик ҳолатларини аниқлаган
7 апрель 2021, 16:55

Ҳисоб палатаси 2020 йилда 671 млрд сўмлик талон-торожлик ҳолатларини аниқлаган

2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат бюджети ва жамғармалари ҳисобидан ажратилган 671,3 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний харажатлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Жумладан, ўтган йил давомида Ҳалқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хатолик ва ўзлаштириш ҳолатлари кузатилган.

Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети қонунга зид бўлиб чиқди
25 ноябр 2020, 14:05

Депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети қонунга зид бўлиб чиқди

Қонунчилик палатаси депутатлари биринчи ўқишда қабул қилган 2021 йилги давлат бюджети билан Вазирлар Маҳкамасига берилаётган ваколат қонунга зид бўлиб чиқмоқда. Ҳисоб палатаси янги қонун лойиҳаси Бюджет кодексига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозимлигини қайд этди.

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарлари тайинланди
17 сентябрь 2020, 23:23

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарлари тайинланди

Баҳодир Туробов Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари, бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Саидлазиз Саидкаримов эса раис ўринбосари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг